Сурхондарё вилояти, Денов тумани “Намозгоҳ” маҳалласида жойлашган “Денов барака яшил олами” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконларида 14 июнь куни соат 23:08 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бир қаторда жойлашган 5 та савдо дўконларининг 100 квадрат метр майдонидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ёнғиндан зарарланган.
Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой ва Сариосиё туманлари ФВБларининг 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:16 да етиб бориб, ёнғин соат 23:25 да қуршаб олинган ва соат 01:10 да батамом ўчирилган.
Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва фавқулодда ҳолат содир бўлган қатордаги савдо дўконларининг 700 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)