• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    32 йиллик ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Жанубий Корея бир-биридан нималар кутмоқда?

    Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 13 июнь куни рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Эртаси куни Кўксарой қароргоҳида Жанубий Корея президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

    “Дарё” ушбу мавзуда сиёсий таҳлилчи Асрорбек Сатторов билан суҳбатлашди.

    – Жанубий Корея президенти нима мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрди?

    – Жанубий Корея Ўзбекистоннинг узоқ йиллик ҳамкорларидан бири. Сўнгги 7 йилдаги муносабатлар анча истиқболли. Бу даврда икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо икки баробарга ошди ва бу кўрсаткич 7 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ҳозир жаҳонда геосиёсий манфаатлар тўқнашган бир вақтда Жанубий Корея учун ҳам янги бозорлар зарур. Чунки Марказий Осиёга туташ минтақаларда савдо муносабатлари олдинги йилларга нисбатан анча чекланган.

    Корея матбуотида ушбу ташриф К1+5 деб номланмоқда. Яъни Жанубий Кореянинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги. Юн Сок Ёл ўз рафиқаси билан дастлаб Қозоғистон ва Туркманистонга ташриф буюрди. Агар бу давлатлар билан ҳамкорлик шартномаларига қарайдиган бўлсак, асосий ракурс иқтисодга қаратилган.

    Асрорбек Сатторов, сиёсий таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    – Ўзбекистоннинг Кореяда қандай манфаатлари мавжуд?

    14 июль куни бўлиб ўтган учрашувлар давомида 17 та ҳужжатга имзо чекилган. Бу ҳужжатлар орасида Корея бозори учун зарур бўлган мутахассислар ва яримўтказгичлар учун керакли бўлган минерал хом ашёлар зарур эканлиги таъкидланди. Геосиёсий вазият туфайли Корея учун айрим бозорлар ёпилди. Яъни Россия таъсирида бўлиб турган мамлакатлар бу ресурсларни Кореяга беришни истамаяпти. Шу нуқтайи назардан Корея учун керак бўлган минерал хом ашё Ўзбекистонда мавжуд. Шу билан биргаликда, Марказий Осиё Корея учун ўзига хос бозор ҳисобланади. Бу ерда 80 миллион аҳоли мавжуд. Улар Корея технологиясини сотиб олишга муҳтож. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида имзоланган ҳужжатда ҳам айнан яримўтказгич маҳсулотларини етказиб бериш ва Ўзбекистонда уни ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этиш масаласи қўйилган. Пандемия даврида Хитой Кореядан келадиган яримўтказгич маҳсулотларни бизга етказиб бера олмади. Бунинг натижасида UzAvto автомобилларни магнитофонсиз ишлаб чиқаришни бошлаган эди. Энди Корея билан шартнома имзоланди, яримўтказгич маҳсулотларни Ўзбекистон сотиб олади.

    Imzoланган шартномаларга назар ташласак, Корея республикасининг Ўзбекистонга биринчилардан бўлиб инвестиция киритган банки — Эксимбанк ва Endo корпорациялари бизнинг банклардан облигациялар олишга келишилди. Эксимбанк Ўзбекистонда илк бор очилган автомобиль заводи — UzDaewoo очилишида катта молиявий маблағ берган. Бугунги кунда Ўзбекистон бозорларида энг катта етакчи айнан Корея компаниялари ҳисобланади. Ўзбекистон ва Корея ўртасида 726 та қўшма корхона мавжуд.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл
    Фото: “Дарё”

    Россия ва Украина можароси туфайли посцовет давлатлардаги ишчи кучига капиталистик мамлакатлар ўз бозорларини очмоқда. Бундан мақсад Россияга боғлиқликни камайтириш. Ҳозир Кореяда ишлаш ва ўқиш 4-5 йил олдингидан кўра анча осонлашди. Ҳозир корейс ва инглиз тилини билувчи талабаларга грантлар оширилмоқда. Мутахассис тайёрлаш борасида Ўзбекистон Корея билан ҳамкорлик қилса бўлади. Лекин Кореяда 2 йил таълим олган талабалар у ерда қолиб кетиши керак эмас. Яъни биз Корея компаниялари учун ишчи билан таъминловчи давлатга айланиб қолишимиз керак эмас.

    Сардор Али суҳбатлашди

    15.06.2024, 17:05   Изоҳ (0)   13058
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 17 та ҳужжат имзоланди

    14.06.2024, 15:27

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари биргаликда дарахт экди

    14.06.2024, 17:29

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари Самарқандга келди

    15.06.2024, 13:45

    Жиззах ҳудудидан ўтган халқаро автомобиль йўлида Cobalt ёниб кетди

    15.06.2024, 15:35

    Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Намангандaги чегара божхона пости сентябрда очилади

    15.06.2024, 15:15

    Тошкентда автобус ёниб кетди

    15.06.2024, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ФТ: Трамп Зеленскийни Россияга босим ўтказиш учун Москва ва Санкт-Петербургга зарба беришга ундади

    Дунё | 15 июл, 21:42

    Меtа Facebook’да оригинал бўлмаган контентларга қарши чораларни кучайтиради

    Дунё | 15 июл, 21:25

    Барча билиши шарт: Иссиқлик уришининг дастлабки белгиларини қандай аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш мумкин?

    Саломатлик | 15 июл, 21:10

    Ўзбекистон маълумотларни локал сақлаш талаби сабаб йилига 4,5 млрд долларгача йўқотмоқда — таҳлил

    Ўзбекистон | 15 июл, 20:55

    “Ливерпуль” ва “Реал” ўзаро футболчи алмаштирмоқчи

    Спорт | 15 июл, 20:50

    Кўрфаз урушида апокалипсис: автомагистралга тиқилган минглаб техниканинг аёвсиз бомбардимон қилиниши

    Дунё | 15 июл, 20:40

    Германиялик йигит оёқ узунлигини 24 см га узайтириш учун иккита жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

    Лайфстайл | 15 июл, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.