• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этди

    Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Корея томонидан тадбирда SK Group, Lotte Corporation, KOGAS, POSCO, Samsung, LG, Hyundai, KIA, Doosan, BoMI, Эксимбанк, EDCF жамғармаси, Корея тараққиёт банки каби 80 дан ортиқ етакчи компания ва банк-молия институтлари раҳбарлари қатнашди.

    Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида Корея Республикаси Ўзбекистоннинг анъанавий ва йирик савдо, инвестиция ва технологик ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади.

    Ўтган йил якунида 2,5 миллиард долларга етган товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ўсгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон иқтисодиётидаги корейс инвестициялари ҳажми 7,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугунги олий даражадаги музокаралар чоғида етакчилар савдо ва инвестицияларни кўпайтириш чораларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қўшма лойиҳаларни молиялаштиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида келишиб олдилар.

    Биз замонавий шароитларда ҳамкорликнинг янги моделини яратишга келишиб олдик. Ўзаро муносабатларимизда “Юқори технологик ва инновацион ҳамкорликнинг янги даври” бошланмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Ўзбекистонда минтақавий юқори технологик хабни ташкил этиш бўйича стратегик дастурни ишлаб чиқишга қарор қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Дастур ўта муҳим хом ашё ресурслари, ярим ўтказгичлар, кимё, машинасозлик, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва шаҳарсозлик, “яшил” энергетика каби устувор йўналишларни қамраб олади.

    Давлат раҳбари сўнгги йилларда Корея Республикаси Ўзбекистон иқтисодиёти ва саноатини модернизация қилишда муҳим ҳамкорга айланганини таъкидлади. Бугунги кунда Кореянинг етакчи компаниялари ва банклари билан 5 миллиард долларлик йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    POSCO компанияси билан тўқимачилик кластери, Эксимбанк ва CNТ билан кўп тармоқли болалар клиникаси, Shingdong Enercom билан кремнийни қазиб олиш ва қайта ишлаш каби лойиҳалар бу борадаги муваффақиятли шерикликка мисол бўлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Етакчилар бизнес форуми доирасида 9,6 миллиард долларлик янги инвестиция лойиҳалари тўплами тайёрланганини мамнуният билан қайд этдилар.

    Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлиги ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотлар ортга қайтмаслигини алоҳида таъкидлади.

    Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг салоҳияти жуда юқори. Бизнинг иқтисодиётларимиз бир-бирини самарали тўлдиришга қодир, – деди президент.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу нуқтайи назардан келгуси ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

    Аввало, стратегик хом ашёни илғор технологиялар асосида чуқур қайта ишлаш ва юқори қийматли маҳсулотларни учинчи давлатларга экспорт қилиш.

    Бу борада муҳим қадам сифатида ўта юпқа мис фолгани биргаликда ишлаб чиқариш бўйича битим имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон-Корея нодир металлар илмий-технологик маркази фаолиятини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Электротехника саноатидаги шериклик доирасида Тошкент вилоятида Марказий Осиёда биринчи яримўтказгичлар кластерини барпо этиш ҳамда электротехника ва техник кремний ишлаб чиқариш бўйича кооперацияни кенгайтириш режалаштирилган.

    Ўзбекистон кимё соҳасида корейс бизнеси билан стратегик шерикликни ривожлантириш ниятида. “Яшил” водород, аммиак ва каучук маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалари қўллаб-қувватланди.

    Шунингдек, ташриф доирасида Эксимбанк ва KOICA кўмагида Кимё технологиялари марказини ташкил этишга старт берилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Корея компаниялари Ўзбекистоннинг автомобилсозлик соҳасидаги минтақавий етакчилигида муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Масалан, KIA билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида замонавий автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Президентимиз корейс бизнесини машиналарнинг янги моделлари ва бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чақирди.

    Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, аграр тармоққа “ақлли” технологияларни жорий этиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу маънода мамлакатимиз ҳудудларида қайта тикланадиган энергия манбалари асосида ишлайдиган “яшил” иссиқхоналар ва боғлар яратиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш бошлангани мамнуният билан қайд этилди.

    Ўзбекистон Кореянинг инфратузилма ва шаҳарсозлик соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганишдан манфаатдор. Бу борада корейс ҳамкорларнинг давлат-хусусий шериклик асосида транспорт инфратузилмасини модернизация қилишдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

    Юртимизга Hyundai Rotem тезюрар поездларини етказиб бериш бўйича келишув имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Корея молиявий институтлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Саммит доирасида ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш бўйича EDCF жамғармаси билан умумий қиймати 2 миллиард долларлик ҳамкорлик дастури имзоланди.

    Давлатимиз раҳбари корейс ишбилармон доиралари вакилларига Ўзбекистон Ҳукумати барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишда фаол қўллаб-қувватлашини айтди.

    Шу мақсадда қўшма лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва илгари суришнинг янги тизими жорий этилиши эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўз навбатида, Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини юқори баҳолаб, ўзаро манфаатли шериклик кўламини кенгайтириш учун ишга солинмаган катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

    14.06.2024, 20:45   Изоҳ (0)   5964
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Корея биздан анча олисда жойлашган бўлса-да, халқларимизнинг урф-одат ва қадриятлари, маънавий олами ва дунёқараши бир-бирига ўхшашдир” — Шавкат Мирзиёев

    14.06.2024, 17:10

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари биргаликда дарахт экди

    14.06.2024, 17:29

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари Технопарк фаолияти билан танишди (фото)

    14.06.2024, 19:15

    “Дарё” дайжести: 14 июннинг энг муҳим хабарлари

    14.06.2024, 20:10

    Тошкентда иккита автобус тўқнашиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

    14.06.2024, 19:53

    Қашқадарёда 15 дона рациядан рухсатномасиз фойдаланган МЧЖ аниқланди

    14.06.2024, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.