Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарио Картадината 13 июнь куни Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда элчихонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.
1950 йилда туғилган Сунарио Картадината 2019 йилдан бери Ўзбекистонда дипломатик фаолият олиб бораётганди.
Тиббиёт фанлари магистри, профессор Сунарио Картадината бир вақтнинг ўзида Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси ҳам ҳисобланарди.
Элчихона хабарида 74 ёшли дипломатнинг ўлими сабабига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)