Ижтимоий тармоқларда “Асакада газводанинг кислород балони ёрилиб кетди” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Андижон вилояти ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, видеодаги воқеа 30 май куни Асака тумани “Камолот МФЙ” Марғулоний кўчасида содир бўлган. 25 ёшли Э.К. газланган ичимлик суви сотиш билан шуғулланаётган вақтида кислород баллони ёрилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда тадбиркор билан техника хавфсизлиги қоидалари бўйича қўшимча йўриқномадан ўтказилди ва ҳодиса омиллари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)