Хави “Барселона” клуби шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун бериладиган товон пулидан воз кечди.
АS хабарига кўра, бугун, 28 май санасида мураббийнинг клуб билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномаси расман бекор қилинади. Хавининг товон пулини рад этгани ортидан “Барселона” тахминан 12 миллион евро тежайди.
Шу билан бирга, Хави мураббийлар штабининг саккиз нафар аъзоси ҳам “Барселона”ни тарк этади. Уларнинг шартномаси ҳам 2025 йилгача мўлжалланган эди. Каталониянинг собиқ мураббийи мураббийлар штабининг барча аъзоларига товон пули берилишини талаб қилган. Мураббийларга бериладиган товон пулининг умумий миқдори қарийб 3 миллион еврони ташкил қилади.
Аввалроқ, Ҳанс Дитер-Флик “Барселона”нинг навбатдаги бош мураббийи бўлиши маълум қилинганди.
Хави “Барселона”ни 2021 йилнинг ноябридан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Изоҳ (0)