Наманганда давом этаётган 63-халқаро гуллар фестивали доирасида лаванда сайли ўтказилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Вилоятда илк бор ўтказилган сайилга Поп тумани мезбонлик қилди.

.jpg?_t=1717955921)
Туманнинг Чоркесар қишлоғида катта миқёсда лаванда етиштириш йўлга қўйилди. Улар ёзнинг илк ойида гуллаб, чиройли манзара ҳосил қилди.

.jpg?_t=1717956049)
Сайил давомида мутасаддилар томонидан лаванда ўсимлигининг фойдали хусусиятлари, парфюмерия, озиқ-овқат саноати ва тиббиётда қўлланиши ҳақида батафсил тушунчалар берилди.


Санъаткорларнинг чиқишлари сайилга байрам кайфиятини улашди.


Лаванда сайли ўтказилиши Поп туманида доимий тус олиши айтилмоқда.

Изоҳ (0)