• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Болалар онкологияси ва гематологияси бўйича I халқаро конгресси: асосий мақсад касалликни эрта аниқлаш ва даволаш даражасини ошириш

    Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Далилларга асосланган ҳаракат” мавзусидаги болалар онкологияси ва гематологияси бўйича I халқаро конгрессида иштирок этаётган мутахассислар мавзу юзасидан ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.

    КANKA болалар гематологияси ва онкологияси ва суяк илиги трансплантацияси маркази раҳбари, Эрджиес университети тиббиёт факультети профессори Муса Каракукжу болаларнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

    Муса Каракукжу
    Фото: “Дарё”

    Ҳозирда Туркия соғлиқни сақлаш тизимида болаларнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси жуда яхши ривожланган. Европа бўйича кучли учталикка кирамиз: Германия, Италия ва Туркия.

    Тошкентда жуда яхши Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази бор. Ўзбекистонда болаларнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси бўйича шифокорларнинг малака ошириши, ҳамшираларни тайёрлаш масаласида қўлимиздан келганча ёрдам беришга ва ўз тажрибаларимизни ўртоқлашишга тайёрмиз, — деди профессор Муса Каракукжу.

    Россия Миллий тиббий радиология илмий маркази бош директори Андрей Каприн Тошкентдаги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази кўп жойларда мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлади.

    Андрей Каприн
    Фото: “Дарё”

    Аксар ҳолларда онкологик касалликларга учраган болалар умумий поликлиникаларда даволанишади. Бундай марказларнинг бўлиши онкологик касалликларни чуқурроқ ўрганишга замин яратади. Бундан ташқари, генетик, молекуляр ўзгаришлар, мия трансплантациялари соҳасида илмий изланишлар олиб борилаётган Россия ва бошқа дунёдаги энг тажрибали марказлар билан ҳамкорлик қилиш имконини беради.

    Мен 30 дан ортиқ ўзбекистонлик мутахассисларни танийман, улар жуда ҳам тажрибали. Албатта, кадрлар энг асосий ишни бажаради. Шунинг учун бу конгресс ёш мутахассисларга лойиҳаларнинг кўламини ҳис қилиш имконини беради ва янги йўналишларни англашга хизмат қилади.

    Мамлакатингиз бундай касалликларга қарши курашишга бел боғлаган. Биз эса бунга ёрдам берамиз, — деди Андрей Каприн.

    Республика болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази болалар жарроҳи Тожиддин Мустафоевнинг айтишича, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб болалар орасидаги хавфли ўсма касалликлардан тузалиш даражасини 60 фоиздан ошириш режалаштирилган.

    Тожиддин Мустафоев
    Фото: “Дарё”

    Бир йилда Республикамизда 26 мингдан ортиқ кишида хавфли ўсма касаллиги аниқланса, шунинг ўртача 3,5 фоизини болалар ташкил қилади. Бутун дунёда ҳам хавфли ўсма касалликларида болаларнинг улуши 3-5 фоиз.

    Болалардаги хавфли ўсма касалликлари баъзи бир жиҳатлари билан катталардаги ўсмалардан фарқ қилади. Бугунги анжуманда айнан мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор берилмоқда.

    Бунда асосий мақсад етакчи мамлакатларда қўлланаётган ташхис қўйиш ва даволаш стандартларини Ўзбекистонда ҳам амалиётга жорий қилиш. Бунда ЖССТ билан бизнинг ҳукуматимиз биргаликда 2030 йилга бориб болалар орасидаги хавфли ўсма касалликларидан тузалиш даражасини 60 фоиздан оширишни режалаштирмоқда, — деди болалар жарроҳи Тожиддин Мустафоев.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан болалар саратонига қарши глобал ташаббусида иштирок этиш учун танланган мақсадли мамлакатлар ўнталиги қаторига кирди. Бунда асосий вазифалар замонавий диагностика усулларидан фойдаланишни яхшилаш, саратон ва гематологик касалликларга чалинган беморларни даволаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, терапия самарадорлигини ва болаларнинг умумий фаровонлигини оширишдан иборат.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон ЖССТнинг болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича глобал платформасида иштирок этиш учун танлаб олинди. Унга асосан саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиш ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган. Дунёда биринчи бўлган ушбу платформа ЖССТ ва АҚШнинг Сент-Жуд болалар илмий-тадқиқот шифохонасининг лойиҳаси бўлиб, болаларни молиявий қийинчиликларсиз хавфсиз, самарали ва сифатли саратонга қарши дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Дори воситаларини харид қилиш ЖССТнинг техник топшириқлари асосида ЮНИСЕФ томонидан амалга оширилади.

    Тошкент шаҳрида 5–7 июнь кунлари ўтказилаётган “Далилларга асосланган ҳаракат” мавзусидаги болалар онкологияси ва гематологияси бўйича I халқаро конгрессининг асосий мақсади — халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, энг сўнгги илм-фан ютуқлари, илғор диагностика ва даволаш усулларини муҳокама қилиш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг руҳий-ижтимоий ва маданий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда болалар саратонини даволашда илғор халқаро ва инновацион амалиётларни жорий қилишдир.

    07.06.2024, 15:09   Изоҳ (0)   2672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалар миллий тиббиёт марказига онкологик ўсмаларни 20 дақиқада текшириб, олдиндан ташхис қўя оладиган радиологик қурилма ўрнатилди

    04.11.2023, 19:48

    Ўзбекистонга россиялик педиатрия ва онкология соҳаси мутахассислари тажрибалари билан ўртоқлашиш учун юборилади

    28.05.2024, 21:15

    “Болаларда саратон ташхиси қўйилгандан кейин ҳам омон қолиш даражасини оширишимиз зарур” — ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина

    05.06.2024, 20:25

    Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлигига раҳбар этиб тайинланди

    07.06.2024, 14:52

    Жанубий Корея президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга ташриф буюради

    07.06.2024, 14:34

    Самарқандда 70 та хонадонни қариндошлари номига расмийлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

    07.06.2024, 13:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.