Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида қиз ўзини 16 қаватли “дом” томидан ташлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Келтирилишича, воқеа юзасидан прокуратура томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахси ва содир бўлган ҳолатнинг сабаблари аниқланмоқда. Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.
Жонига қасд қилган қизлар
Аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида 17 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилинганди. 2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз (Туркия фуқароси) номаълум сабабларга кўра, 6-қаватдан ўзини ташлаган. Олган тан жароҳатлари оқибатида у шифохонада вафот этган.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 16 ёшли қиз ўзини осиб қўйганди. Марҳуманинг яқин қариндошлари сўнгги вақтларда унинг руҳияти бузилиб қолгани, ўз жонига қасд қилишида ҳеч кимнинг айби йўқлигини изоҳлаб, тушунтириш берган.
Бундан ташқари, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 18 ёшли қиз юқори қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Воқеа гувоҳи бўлган аёлнинг сўзларига кўра, марҳума ўзини ташлашидан олдин ушбу уйлар атрофига бир неча маротаба келиб кетган.
Изоҳ (0)