Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Дарё” сўровига жавобан Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа 2024 йилнинг 31 март куни содир бўлган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ навбатчилик қисмининг 2024 йил 31 март куни берган хабарига кўра, шаҳарнинг “Қавали” маҳалласида яшовчи 16 ёшли бола яшаш уйининг ошхонасида газ трубасига арқондан сиртмоқ ясаб ўзини ўзи осиб, вафот этган. Вояга етмаган фуқаронинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган, — дейилади Бош прокуратура ахборот хизмати берган хабарда.
Суд-тиббий экспертизасининг бирламчи маълумотномасида боланинг ўлими юқори нафас йўлларининг сиртмоқ билан қисилишидан кейинги механик асфиксия натижасида келиб чиққани, бўйин соҳасидаги странгулясион эгат шилинмасидан ташқари бошқа жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқлангани кўрсатилган.
Ҳолат бўйича сўралган боланинг онаси ўғли ҳеч бир сабабсиз ўз жонига қасд қилганини, ўғлига ҳеч ким жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказмаганини, унинг ўлимида бирор-бир шахсга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини билдирган.
Қўшимча қилинишича, марҳум бола Қарши шаҳридаги 15-сонли мактабнинг 9-синфида таҳсил олаётган бўлган.
Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуроратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)