Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг нархи кўтарилди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 2,5 миллион еврога етган. Бу унинг аввалги нархидан 500 мингга қимматроқ.
Ҳусанов ҳозирда Ўзбекистон футболчилари ўртасида энг қиммат тўртинчи футболчига айланди. Туркия клубида ўйнаётган Отабек Шукуровнинг нархи 2,5 миллион евродан 2,2 миллион еврога камайган. Футболчи қиймати бўйича бешинчи ўринда бормоқда. “Шабоб ал-Аҳли” футболчиси Азиз Ғаниев ҳам 500 минг еврога арзонлаган. Портал футболчини 3 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилнинг ёзида Франция клубига ўтди. Унинг клуб билан 4 йиллик шартномаси мавжуд. Жорий мавсумда Ҳусанов 9 та ўйинда иштирок этди.
Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг муваффақиятли иштирокига ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
Изоҳ (0)