Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жолашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича дастлабки маълумот берилди.
1 июнь куни соат тахминан 21:35 ларда келиб тушган хабарга кўра, воқеа жойига зарурий ёнғин-қутқарув автомобиллари ва воситалари жалб этилган. Ҳолат вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ (0)