Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. “М.Й.” МЧЖ раҳбари Ю.М. савдо дўконида фуқаро А.А.га акциз маркасиз жами 4 500 қути “Milano” ва “Oris” номли хорижда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини 3 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.
Ушбу дўкондан жами 5 910 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)