“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” пойтахтнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 22 май куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Миробод тумани — “Баратхўжа” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани — “Шоир” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 13:00 дан 17:00 гача;
- Бектемир тумани — “Мусаффо” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Шунингдек, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек туманининг “Асака” МФЙ Асака кўчасига 22 май куни соат 11:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
- аҳоли истеъмолчилари сони — 380 та ерли хонадон, 10 та кўп қаватли уйлардаги 400 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 25 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Бир неча кун олдин Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларида газ ўчирилган эди.
Изоҳ (0)