Ўзбекистонда савдо соҳасидаги корхоналар январь апрель ойларида ойда 8 триллион сўмга яқин солиқ тўлагани маълум бўлди.
Унга кўра, 2024 йил январь апрель ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 147 819 та юридик шахс томонидан 7,8 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 812 миллиард сўми, яъни 10,3 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 15,7 триллион сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 187,8 миллиард сўмни ташкил этган.
Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 306,6 миллиард сўм;
- фойда солиғи – 203,1 миллиард сўм;
- акциз солиғи - 114,2 миллиард сўм;
- ЖШОДС - 101,8 миллиард сўм;
- ижтимоий солиқ - 53,7 миллиард сўм;
- мол-мулк солиғи - 17,2 миллиард сўм;
- ер солиғи - 4,9 миллиард сўм.
Изоҳ (0)