Туркия транспорт вазири Абдулқодир Уралўғли мамлакат аэропортларида барча йўловчилар истисносиз текширилишини маълум қилди. Бу ҳақда Hurriyet хабар берди.
Вазир фуқаролик авиацияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи янги қонун лойиҳасига изоҳ берди. Унга кўра, барча йўловчилар аэропортга киришда махсус қурилмалар ёрдамида текширилади.
Агар қурилмалар етарли бўлмаса, текширув қўлда олиб борилади. Ўзи ёки буюмлари текширилишидан бош тортган йўловчилар самолёт бортига киритилмайди, — дея тушунтирди Уралўғли.
Шунингдек, транспорт вазири Туркия Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти аъзоси ва унинг талабларини яхши бажарувчи давлатлардан бири эканини таъкидлади.
Агар сиз самолётда саёҳат қилсангиз, барча турдаги текширувларга рухсат розилик беришингиз, кимлигингиздан қатъи назар, умумий қабул қилинган қоидаларга бўйсунишингиз керак. Агар хавф бўлса, ҳамма текширилади, — дейди у.
Туркиянинг асосий аэропортларида текширув пункти мавжуд: биринчиси умумий кириш ҳудудига кираверишда, иккинчиси рўйхатдан ўтгандан кейинги ҳудудда. Ҳар иккала пункт ҳам замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, зарурат бўлса, жисмоний текширув ишлари олиб борилади.
Изоҳ (0)