Исроил кучлари 22 май куни Ғазо жанубидаги аҳоли масканларига уюштирган ҳужумлар оқибатида камида 62 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига асосланиб, хабар берди.
Манбада айтилишича, Исроил кучлари Рафаҳ марказида фаол ҳужумлар ташкил этган. Шабура аҳоли пунктига танклар киритилган.
Расмийлар сўнгги ҳужумлар оқибатида 62 нафар фуқаро ҳалок бўлганини билдиришган. Вайроналар остида қолиб кетган фуқароларни қидириш давом этаётгани билдирилган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужум оқибатида 138 нафар фаластинлик жароҳатланганини билдирган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги тиббиёт марказига олиб келинган.
Расмий манбаларга кўра, 7 октябрдан бери Ғазода Исроил ҳарбий амалиётлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 709 нафарга етган. 79 990 нафар фуқаро жароҳатлангани хабар қилинган.
БМТ ҳарбий ҳаракатлар шароитида Ғазо аҳолисининг 75 фоизидан ортиғи мажбурий кўчирилганини билдирган. Кўчирилганларнинг 60 фоизидан ортиғи йиғилган Рафаҳ ҳудуди гуманитар ҳалокат арафасида экани маълум қилинган.
Изоҳ (0)