Ҳар бир инсоннинг фильмлардаги хатоларга муносабати ҳар хил. Баъзилар уларни шунчаки кўз юмиш керак бўлган мутлақо оддий нарса деб ҳисоблайди, бошқалар эса дарҳол режиссёрларни эътиборсизликда айблай бошлайди.
“Ишдаги ишқ”
Новосельцев қўлида олиб юрган от ҳайкалини эслайсизми? Эътибор беринг, Калугинанинг костюми тугмалари дастлаб қадалмаган. Аммо бир сониядан сўнг тугмачалар қадалиб қолган.
“Уч плюс икки”
Кадр бошида арқонга осилган турли рангдаги булғор қалампирларини кўрамиз. Аммо кадр ўзгарганда, уларнинг барчаси қизил рангга кириб қолади.
Чодирдаги саҳнада Наташанинг мунчоқлари билан ҳам ғалати ҳолат юз беради: улар гоҳ пайдо бўлади, гоҳ йўқолади.
“Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари”
Довдир “Балиқ!” деб қичқирган саҳнада доминода “балиқ” йўқлигини пайқаш мумкин: столда 5:1 нисбатидаги тош етарли эмас, 5:4 нисбати эса икки марта қайтарилган.
“Энг латофатли ва жозибали”
Надя бланкаларни тўлдираётганида, унинг олдида фақат сариқ ва яшил қоғозлар ётарди. Аммо кадр ўзгариши биланоқ қаҳрамон йўқ жойдан оқ қоғоз ушлаб туради.
“Бриллиант қўл”
Қизил “Москвич”нинг томидаги нарсалар сирли тарзда ғойиб бўлади.
“Москва кўз ёшларга ишонмайди”
Антонинанинг турмуш ўртоғи Николайнинг қўлидаги севгилисининг исми туширилган татуировкаси гоҳ йўқолади, гоҳ тўсатдан пайдо бўлади.
Люда ўзига оро бераётганида қулоқларида кўк сирғалар кўринади. Аммо у кўчага чиқиши биланоқ қулоғида оқ зираклар пайдо бўлади.
“Муҳаббат ва кабутарлар”
Васянинг хатини ўқиётганда Надя деразага орқа қилиб ўтиради. Бир неча сониядан сўнг — орқасида шкаф турибди.
“Олтин бузоқ”
Саҳна бошида машинада ёзув борлигини кўрамиз, бироқ бир неча дақиқадан сўнг у изсиз ғойиб бўлади.
Изоҳ (0)