• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Бу сафар Бен айбдор эмас”. Голливуднинг юлдузли жуфтлиги Женнифер Лопес ва Бен Аффлек ажрашиш арафасида экани айтилмоқда

    Женнифер Лопес ва Бен Аффлек ажралиш арафасида экани ҳақида бир нечта хорижий таблоидлар ўз манбаларига асосланиб ёзмоқда.

    Эр-хотин узоқ вақт давомида бирга кўринмаган

    People нашрининг таъкидлашича, Женнифер Лопес ва Бен Аффлек тахминан 7 ҳафтадан бери омма олдида кўринмайди. Уларни охирги марта 31 март куни Нью-Йоркда тушлик қилаётганларида кўришган.

    Met Gala’да ҳам Женнифер ёлғиз эди — хонанда жуда озғин ва чарчаган кўринарди, бу, албатта, интернетда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бир кун олдин папарацсилар Лопесни рақс студиясига Аффлексиз кетаётганини кадрларга муҳрлаган эди. Умуман олганда, бу далил бўлолмайди, лекин ажралиш ҳақидаги миш-миш болалаган бир пайтда бу факт мухлисларни хавотирга солди.

    Айтишларига қараганда, Бен иш билан жуда банд — у “Гладиатор-2” фильмини суратга олаётгани учун Met Gala’га ҳам кела олмаган.

    Аффлек севгилисиникидан кетган, Лопес эса янги уй қидирмоқда

    InTouch билан суҳбатлашган манбанинг фикрича, жуфтлик икки йиллик турмушидан кейин яна ажралишга тайёрланмоқда. Таъкидланишича, Аффлек яқинда Беверли-Хиллздаги 60 миллион долларлик уйидан кўчиб кетган.

    “Бен уйдан аллақачон кўчиб кетган — энди улар икки йил давомида қидирган орзудаги уйларини сотишларига тўғри келади. Ҳозирда Бен иши ва болаларига кўпроқ эътибор қаратган. Улар ҳеч қачон бир-бирларини севишдан тўхтамайди, лекин Лопес эрини бошқаролмайди, Бен ҳам хотинини ўзгартиролмайди. Бу узоқ давом этиши мумкин эмас”, — дейди нашр манбаси. Унинг қўшимча қилишича, бу сафар Бен “айбдор эмас”.

    Бундан ташқари, Аффлек 16 май куни Лос-Анжелесдаги уйларидан биридан чиқиб кетаётганида камера объективига тушиб қолган — актёр у ерда тунаб қолган, деб тахмин қилиняпти. Айтишларига қараганда, актёр аллақачон бошқа уйга кўчиб ўтган.

    Бундан ташқари, TMZ’нинг ёзишича, катта эҳтимол билан, Лопес ҳам янги уй қидирмоқда. Бошқа бир куни қўшиқчини ишдаги ҳамкори Элейн Голдсмит-Томас ҳамроҳлигида Беверли-Хиллздаги қасрдан чиқиб кетаётганини кўришган.

    Лопес носоғлом муносабатлар ҳақидаги постга лайк босган

    Instagram’даги ўша постда умр йўлдошнинг носоғлом муносабатларга олиб келиши мумкин бўлган фазилатлари тасвирланган. “Вақтингизни ҳурмат қилмайдиган, ўзини қадрламайдиган, ҳалоллик ва ҳиссий етукликка эга бўлмаган одам билан соғлом муносабатда бўлиш мумкин эмас”, дейилган. Лопес бу гапларга лайк босган, дейди PageSix.

    Жей Ло суратга олдирган ҳужжатли фильм

    Айтишларича, можаро қўшиқчининг февраль ойида Amazon Prime’да чиққан “Ҳеч қачон айтилмаган буюк севги ҳикояси” ҳужжатли фильми туфайли бошланган.

    Таъкидланишича, Бен шахсий дахлсизликни хоҳлаган — Женнифер кўпинча уни ижтимоий тадбирларда қатнашишга мажбурлаган, шахсий муносабатлари ҳақида очиқ-ойдин интервьюлар берган. Бундан ташқари, у фильм ижодкорларига Беннинг унга ёзган мактубларини кўрсатган. 

    “Мен унда ҳақиқатан ҳам гўзаллик, шеъриятни кўрганман, бу ҳеч қачон айтилмаган энг буюк севги ҳикояси эди. Аммо уни суратга олаётган экансиз, бу унинг аллақачон айтиб бўлинганини англатади”, — деган актёр. Айнан шу эпизод фильмга киритилган.

    Женнифер Лопес ва Бен Аффлек 2002 йилда учраша бошлаган. Жуфтлик мухлислар ва оммавий ахборот воситаларида шу қадар машҳур эдики, уларни тез орада Беннифер деб атай бошлашади.

    Улар илк бор 2002 йилда унаштирилган, бироқ тўйни кейинга қолдиришга тўғри келган. 2004 йилда эса Лопес ва Аффлек ажрашишга қарор қилган. Юлдузлар 2021 йилда яна топишишди, 2022 йил апрелида эса уларнинг унаштирилгани маълум бўлди.

    17.05.2024, 16:54   Изоҳ (0)   26965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жей Ло#Бен Аффлек#ҳужжатли фильм#юлдузли жуфтлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳамма тозалик ва тартибга амал қилиши шарт”. Женнифер Лопес Бен Аффлек учун жорий қилган қоидалари ҳақида

    23.10.2023, 17:07

    20 йилга кечиккан бахт: Женнифер Лопес ва Бен Аффлек нима учун ажрашиб кетган эди?

    29.02.2024, 12:45

    Женнифер Лопес Бен Аффлекка бўлган севгиси ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди. Аммо бу турмуш ўртоғига ёқмаган кўринади

    15.04.2024, 14:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.