Америкалик бизнесмен Илон Маскнинг Neuralink компанияси АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтикани назорат қилиш бошқармасидан иккинчи кўнгиллининг миясига чип ўрнатишга рухсат олди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Аввалроқ Маск Х ижтимоий тармоғида компания мия чипининг иккинчи қабул қилувчиси бўлишни истаган шахслардан аризалар қабули бошланганини ёзган.
“Бу бизнинг кибернетик мия имплантимиз “Телепатия” бўлиб, у телефон ва компьютерингизни фақат ўйлаш орқали бошқариш имконини беради”, — дейди Маск.
Имплантация қилинган қурилма қабул қилувчи капсула бўлиб, у эшитиш воситаси каби қулоқ орқасига ўрнатилади. Мияга жами 1500 тагача электрод жойлаштирилади. Битта процессор 10 минг электроддан олинган маълумотларни қайта ишлайди.
WSJъга кўра, америкалик регулятор биринчи синов иштирокчисида кузатилган муаммолардан кейин Neuralink чипини имплантация қилиш жараёнига ўзгартиришларни маъқуллаган. Елкасидан паст қисми шол бўлган эркакка чип 2024 йил январь ойи охирида имплантация қилинган.
Neuralink унинг шахмат ўйнаётгани, ўз фикрлари ёрдамида ҳаракатлар қилгани акс этган видеони чоп этган эди.
Операциядан бир ой ўтгач, ишлаб чиқувчилар қурилмадаги носозликларни аниқлаган. WSJ чип электродларининг аксарияти нотўғри бўлиб қолгани ва энди сигналларни ўқий олмаслигини айтган.
Neuralink бундай муаммо такрорланмаслиги учун чипни иккинчи кўнгилли миясининг мотор кортексига чуқурроқ жойлаштириш ниятида.
2024 йил охиригача Neuralink қурилмаларни 10 нафар кўнгиллига имплантация қилишни, шунингдек, Канада ва Буюк Британияда ўз чиплари билан синовлар ўтказиш учун ариза топширишни кутмоқда, — деб ёзади WSJ.
Изоҳ (0)