Тошкент шаҳар Яшнобод туманида шамол сабаб дарахт Tracker устига қулади. Бу ҳақда Экология бошқармаси хабар берди.
![](/static/2024/05/18/d-FYkhZxW8.jpg)
Унга кўра, Яшнобод тумани, Авиасозлар 2 мавзеси, “Баркамол” МФЙ 8-уй олдида табиий омиллар, яъни кучли шамол эсиши натижасида, бир дона заранг дарахти илдиз қисмидан қўпорилиб тушган.
Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Яшнобод тумани инспекторлари томонидан ўрганилганда, жабрланганлар йўқлиги, дарахт қўпорилиши Tracker русумли автомашинасига зарар етказгани аниқланди.
![](/static/2024/05/18/dd-qHHcV34n.jpg)
Изоҳ (0)