Хоразм вилояти Урганч туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси аниқланди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Туманда фаолият юритувчи “Ж.Т.О.” хусусий корхонаси масъул шахслари автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига ўрнатилган 1 дона электр қувватлаш ускунасини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 220,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)