Дилшод Азимов “Ўзсувтаъминот” раҳбари вазифасини бажаришдан озод этилди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор “Дарё” манбаси хабар берди.
Азимов 2023 йил 14 июль куни “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. “Ўзсувтаъминот”нинг аввалги раҳбари Соҳиб Саифназаров ўша йилнинг 11 июлида президент иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод этилганди.
“Ўзсувтаъминот” раҳбариятига келгунга қадар Дилшод Азимов 2020—2023 йилларда Глобал Water Engineering МЧЖ молия ва иқтисод бўйича директори ўринбосари лавозимида ишлаган. Ундан аввал 2017—2020 йилларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, вазир ўринбосари бўлган.
Изоҳ (0)