“Барселона” аллақачон Хавига ўринбосар излашни бошлаган.
AS нашрининг хабарига кўра, президент Жоан Лапорта клубнинг спорт қўмитасига кейинги мавсум учун мураббий излашни буюрган.
Аввалроқ Хави клубни тарк этиши айтилганди.
Бунга мураббий матбуот анжумани доирасида клубнинг молиявий аҳволи яхши эмаслигини айтгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Жамоа спорт директори Деку аллақачон янги мураббий излашни бошлаган. Деку Португалияга учиб кетган. У ерда “Порту” бош мураббийи Сержиу Консейсау билан кўришади.
Шунингдек, ҳозирда ишсиз бўлиб турган Ханси Флик ва иккинчи жамоани бошқараётган Рафаэл Маркес исмлари ҳам тилга олинмоқда.
Изоҳ (0)