Андижон вилояти Олтинкўл туманида 4 ёшли болакай бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Олтинкўл тумани “Гулбоғ” маҳалласи, Узун кўчасида яшаган, 2020 йилда туғилган Муҳаммадсодиқ Баратов шу йилнинг 17 апрель куни соат 10:30 ларда уйидан кўчага ўйнаш мақсадида чиқиб кетган ва бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: бўйи 90-100 см атрофида, думалоқ юзли буғдойранг, қошлари қора, сочлари жигарранг. Ўша куни унинг эгнида оқ футболка, қора шим бўлган. Бувиси халққа мурожаат қилиб, набирасини топишда ёрдам сўради.
У тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан 102 рақамига ёки Олтинкўл тумани ИИБнинг 74-354-62-24, 74-354-60-02, 99-434-97-84, 99-605-15-93 телефон рақамларига хабар бериш сўралди.
Изоҳ (0)