Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланишини эълон қилди.
Республикадан Саудия Арабистонига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
Мамлакатнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан тўғри Тошкент—Мадина, Бухоро—Мадина, Наманган—Мадина, Фарғона—Мадина, Самарқанд—Мадина, Қарши—Мадина, Термиз—Мадина, Урганч—Мадина, Нукус—Мадина ва Навоий—Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
Барча парвозлар Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.
Қайд этилишича, ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.
Изоҳ (0)