Англия Премьер Лигаси расмий сайти Мўғулистондан Манчестергача велосипедда сафар қилган йигит ҳақида кўрсатув тайёрлади.
Йигит севимли жамоасининг стадиони “Олд Траффорд”да бўлиш ва кумири Уэйн Руни билан учрашиш шарафига муяссар бўлган.
“Қадрли, “Манчестер Юнайтед”. Менинг исмим Очирваани, лекин дўстларим мени Очирвоо деб чақиради. Мен Мўғулистондан Манчестерга, “Олд Траффорд”га қараб йўлга чиқдим. Чунки “Манчестер Юнайтед”ни яхши кўраман. Уэйн Руни ҳар доим менинг қаҳрамоним бўлган”, — деб ёзади мухлис ўз хатида.
https://twitter.com/premierleague/status/1791062876574093571Манкунианликлар мухлиси деярли 10 минг километр масофани велосипедда босиб ўтган. Саёҳат якунига етгач, клуб томонидан у илиқ кутиб олинган. Ўзининг севимли футболчиси Уэйн Руни билан кўришишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)