Исроил тунда чегарадан тахминан 90 километр узоқликдаги Ливаннинг Баалбек районига авиазарбалар берди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
Исроил армиясига кўра, бу мамлакатнинг шимолий қисми ўққа тутилишига ва Исроил-Ливан чегарасида “Ҳизбуллоҳ” дронининг портлатилишига жавобдир. Ҳаво ҳужумларида Бекаа водийсидаги Наби Чит ва Бритал шаҳарлари яқинидаги объектлар нишонга олинган.
15 май куни “Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолидаги армия базасига камикадзе дронлари учирди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Ҳужум Исроил 14 май куни Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” қўмондони Ҳусайн Меккини ўлдирганига жавобан амалга оширилган.
Маълумот ўрнида, 2023 йил 8 октябрдан бери “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил армияси билан тўқнашувлардаги йўқотишлари 297 нафарга етди.
Изоҳ (0)