Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Ғарб билан ҳаддан ортиқ яқинлашиш ва Россияга қарши санкцияларга қўшилиш хавф туғдиришидан эҳтимол хабардор. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузинга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Галузиннинг сўзларига кўра, Ғарб Марказий Осиё давлатларига йирик сармояларни ваъда қилмоқда, уларни ҳамкорлик дастурларига жалб этишга уринмоқда ва Ғарб ускуналаридан фойдаланган ҳолда хавфсизлик масалаларида қатъий ёрдам таклиф қилмоқда.
“Душманларимизнинг стратегик ҳисоб-китоби аён: бу Россия ва Марказий Осиё республикалари ўртасида низо уруғини сочиш, муносабатларида келишмовчиликни келтириб чиқариш. Афтидан, океан ортида ва Брюсселда Марказий Осиё давлатлари Ғарбнинг бундай экспансиясига қаршилик кўрсатолмайди, деб ишонишади.
Ишончимиз комилки, Марказий Осиё пойтахтлари Ғарб билан ҳаддан ташқари яқинлашиш, унинг ваъдаларига эргашиш ва Россияга қарши чекловларга қўшилишда барча хавф-хатарлар ва потенциал зарарлардан хабардор”, — деди Галузин.
Изоҳ (0)