• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда?

    Жорий йилнинг 22 апрель кунидан бошлаб Буюк Британия собиқ бош вазири, ҳозирда ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритувчи Дэвид Кэмерон ўзининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини бошлади. Британия Ташқи ишлар вазири дастлаб Тожикистон ҳамда Қирғизистон раҳбарлари билан учрашди. 23 апрель куни эса Тошкентга келди.

    Тожикистон ва Қирғизистондан фарқли ўлароқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири билан давлат раҳбари эмас, балки Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов музокара олиб борди. Расмий маълумотларга кўра, учрашувда минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилган.

    Британия ҳукумати юқори мартабали мулозимининг минтақага ташрифи Россия Украинага очган уруш ҳануз давом этаётган ва ўзининг учинчи йилига кириб бораётган бир вақтга тўғри келди. Бу кўплаб саволларни пайдо қилди.

    “Дарё” ушбу мавзу доирасида сиёсатшунос Суҳроб Бўронов ва сиёсий таҳлилчи, “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси эксперти Наргиза Умарова билан суҳбатлашди.

    First stop on my visit to Central Asia: Tajikistan, a key player on regional security energy and climate.

    Great to see the Nurek Hydro-Electric project, the second tallest dam in the world – a testament to the region’s potential to power a greener future.

    Ташаккур Тоҷикистон! pic.twitter.com/nfQmrIpaZJ

    — David Cameron (@David_Cameron) April 22, 2024

    Суҳроб Бўронов Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг видео мурожаатига эътибор қаратиб, Британиянинг минтақадаги қизиқишларини тахмин қилди.

    Дэвид Кэмероннинг видеодаги фикрлари диққат билан кўрилса, Буюк Британиянинг Марказий Осиёдаги қизиқишларини қуйидагича таҳлил этиш мумкин:

    Биринчидан, геосиёсий манфаатлар. Ушбу манфаатларни Кэмерон Марказий Осиёнинг Россия, Хитой, Афғонистон ва Эрон ўртасида жойлашгани ва минтақа давлатларининг маълум танлов олдида тургани билан изоҳлаяпти.

    Иккичидан, иқтисодий қизиқишлар. Юқоридаги видеода Кэмерон Тожикистондаги йирик лойиҳалардан бири Нурек гидроэлектр станция лойиҳаси билан танишмоқда. Демак, Буюк Британия Марказий Осиё давлатларидаги йирик лойиҳаларга сармоя киритишни мақсад қилган бўлиши мумкин.

    Учинчидан, миллий-минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ манфаатлар, — дейди сиёсатшунос Суҳроб Бўронов.

    Сиёсатшунос Суҳроб Бўронов
    Фото: “Дарё”

    Сиёсий таҳлилчи, “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси эксперти Наргиза Умарова Буюк Британия ташқари ишлар вазирининг Марказий Осиёга келиши, минтақа учун ва жаҳон ҳамжамияти учун жиддий сигнал эканлигини таъкидлади.

    — Дэвид Кэмероннинг минтақага ташрифи Марказий Осиё учун ва жаҳон ҳамжамияти учун жиддий сигнал ҳисобланади. Сўнгги вақтларда Ғарб дунёси вакиллари ўзининг Марказий Осиёдаги сиёсатини фаоллаштирди. Масалан, буни йирик сиёсатчиларнинг минтақага ташрифи ва Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарларини хорижга ташрифлари мисолида кўриш мумкин. Хўш, нега бундай бўлмоқда? Чунки Евросиёда бир неча йиллардан бери давом этаётган геосиёсий инқироз (Россия ва Украина уруши) ҳали ҳам давом этмоқда.

    Бундан ташқари, Британия ташқи ишлар вазирининг минтақага ташрифидан олдин Россия ва Украина урушига доир бир муҳим воқеалик юз берди. Бундан олдин мутахассислар АҚШ томонидан Украинага ёрдам кечиктирилишини башорат қилган эди. Аммо куни кеча Америка Конгресси Украинага йирик молиявий ёрдам беришни тасдиқлади. Бу Евросиёдаги геосиёсий хаус яна узоқ муддатга чўзилишидан дарак беради — дейди сиёсий таҳлилчи, “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси эксперти Наргиза Умарова. 

    У сўзида давом этиб, Ғарбнинг мақсади – Марказий Осиёда Россия ва Хитойнинг таъсирини тийиб туриш эканлигини таъкидлади.

    — Ғарб ўз стратегиясида ҳар доим Марказий Осиёни ўзининг иккита йирик рақиблари Хитой ва Россиядан муҳофазалашини яширмаган. Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигининг релизларидан ҳам бу нарса ўз тасдиғини топган эди. Кэмероннинг ўзи ҳам “Дунёдаги геосиёсий вазият таранг бўлган бир ҳолатда биз қўл қовуштириб, кабинетда ўтира олмаймиз ва манфаатларимизни ҳимоя қиламиз керак”, деб айтган эди.

    Сиёсий таҳлилчи, “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси эксперти Наргиза Умарова
    Фото: “Дарё”

    2023 йилнинг декабрь ойида Буюк Британия парламенти қуйи палатасининг халқаро муносабатлар қўмитаси томонидан Марказий Осиё мамлакатларига бағишланган жиддий маъруза тақдимоти бўлиб ўтади. Бу маърузадан кейин “геосиёсий кескинлик авж олган бир паллада Буюк Британия Марказий Осиё бўйича ўз стратегиясига эга бўлиши керак”, деган хулосага келинади. Бу жуда ҳам катта гап. Чунки мана шундан кейин Буюк Британия + C5 форматида учрашув ўтказилиши маълум қилинди. Лекин бу саммитнинг вақти аниқ эмас. Аммо бу Буюк Британиянинг минтақага эътибори кучайганидан далолат беради. Бу Марказий Осиё давлатлари учун ўзига хос имконият. Сабаби Дэвид Кэмерон шунчаки қуруқ қўл билан келгани йўқ. У йирик ташаббуслар билан, айниқса, минтақа мамлакатлари кутаётган ташаббуслар билан ҳам келди.

    Ғарбнинг мақсади — Марказий Осиёда Россия ва Хитойнинг таъсирини тийиб туриш ҳисобланади. Уларнинг мақсади россиялик экспертлар айтганидек Марказий Осиё мамлакатларини Россиядан бутунлай узиш эмас, балки Хитой ва Россиянинг минтақада юқорилаб бораётган таъсирини тийиш. Бу муҳим нуқта!, — деди Наргиза Умарова.

    Маълумот ўрнида, 23 апрель куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмеронни қабул қилди. Шундан сўнг британиялик мулозим Ўзбекистонга бир кунлик сафарини якунлаб Қозоғистонга жўнаб кетди. 24 апрель куни Буюк Британия ташқи ишлар вазири Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди.

    Сардор Али тайёрлади

    25.04.2024, 13:35   Изоҳ (0)   15440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Девид Кемероннинг Марказий Осиёга ташрифи нимадан далолат беради?

    22.04.2024, 13:11

    Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 

    22.04.2024, 14:18

    Танзила Норбоева Буюк Британия ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди

    23.04.2024, 21:55

    “Қозоғистондан бизни ёки бошқа державани танлашни сўрамаяпмиз” — Дэвид Кэмерон

    25.04.2024, 11:45

    “Польша Украинага ҳарбий ёшдаги эркакларни қайтаришга ёрдам беради” — Польша мудофаа вазири

    25.04.2024, 11:05

    Россия ва Украина кўчирилган болалар бўйича биринчи музокарани ўтказди

    25.04.2024, 10:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ғазо урушини тугатишнинг энг яхши йўли — ҲАМАСни мағлуб этиш” — Нетаньяху

    Дунё | 11 август, 15:10

    “ПСЖ” “Челси” футболчиси учун 150 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 11 август, 14:50

    БМТнинг Афғонистондаги ходималарига ўлим билан таҳдид қилинди

    Дунё | 11 август, 14:45

    Организмга D витамини танқислигини билдирувчи белгиларни биласизми?

    Маслаҳатлар | 11 август, 14:21

    Қашқадарёда аёл қариндошлари билан бошқа аёлни “самосуд” қилди

    Ўзбекистон | 11 август, 14:15

    АҚШда метеорит бўлаги уй томини тешиб ўтди (видео)

    Дунё | 11 август, 13:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.