• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига табрик йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Табрикда анжуман натижасида қабул қилинадиган Самарқанд декларацияси асосида келгусида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг “Осиё хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар фаоллигини ошириш тўғрисида”ги резолюциясининг қабул қилиниши барчанинг бу борадаги эзгу интилишларининг ёрқин амалий ифодаси бўлиши айтилган.

    Ҳурматли форум қатнашчилари! 

    Хонимлар ва жаноблар!

    Авваламбор, сиз азизларни – дунёнинг олис ва яқин минтақаларидан ташриф буюрган муҳтарам меҳмонларимизни Осиё хотин-қизлари форумининг очилиши муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Сизларни қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида қизғин қутлаш ҳамда ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни йўллашдан ғоят бахтиёрман.

    Ушбу ташаббусимизни фаол қўллаб-қувватлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош Котиби жаноб Антониу Гутерришга, анжуманни биргаликда ташкил этиб, унда бевосита иштирок этаётган БМТ бош котиби ўринбосари, БМТ-аёллар тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус хоним, БМТнинг Женевадаги бўлинмаси раҳбари Татьяна Валовая ва Парламентлараро Иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг жанобларига ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман.

    Бугунги форумда халқаро ташкилотлар ва Осиё мамлакатлари парламентлари раҳбарлари, сенатор ва депутатлар, ҳукуматлар аъзолари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари, кўплаб ишбилармон ва олима аёллар қатнашаётганини катта мамнуният билан таъкидлашни истардим.

    Сизларнинг саъй-ҳаракатингиз билан юртимизда илк бор ўтказилаётган халқаро анжуман хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги фаоллигини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ва дўстона ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади, деб ишонаман.

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    Бугунги кунда дунёда жадал ривожланиб бораётган Осиё қитъасининг барча мамлакатлари ва халқлари асрлар давомида ягона кенг маконда уйғун ва ҳамжиҳатликда ривожланиб, турли соҳаларда яқин ҳамкорлик алоқаларини олиб борганлар.

    Буюк Ипак йўлининг савдо чорраҳасида жойлашган Марказий Осиё минтақаси минг йиллар мобайнида турли маданиятлар ва цивилизациялар тараққиёти учун қудратли куч бағишлаган, юксак умумбашарий қадриятларнинг улкан маънавий бешиги бўлган.

    Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон Осиё қитъасининг ҳам барча мамлакатлари билан узоқ муддатли, кенг қамровли ва ўзаро манфаатли алоқаларни изчил чуқурлаштириб боришга устувор аҳамият қаратаётгани бежиз эмас, албатта.

    Сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи истиқомат қилаётган Осиё мамлакатлари Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришиш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги роли ва таъсирини кескин ошириш борасида салмоқли ютуқларни қўлга киритмоқда.

    Бизнинг мамлакатимизда ҳам аёллар жамиятимизнинг ажралмас бўғини бўлиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари янги қабул қилинган Конституциямиз, “Тараққиёт стратегияси – 2030” ва Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш Стратегияси каби консептуал ҳужжатларда ўзининг тўлиқ ифодасини топган.

    Сўнгги етти йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 27 фоиздан 35 фоизга кўтарилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи, Сенат аъзоларининг 25 фоизи аёллардан иборат. Бугун ҳар бир маҳалламизда ҳам уларнинг ўз вакиллари бор.

    Ишбилармон аёллар сафи икки баробар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган аёллар сони 205 мингдан ошди. Юз минглаб аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Салкам ярим миллион нафар сингилларимиз иш билан таъминланди. Ҳозирги кунда олийгоҳларда таълим олаётган талабаларнинг ярмидан зиёдини қизлар ташкил этмоқда.

    Бу борада олиб бораётган тизимли чора-тадбирларимиз халқаро ҳамжамият томонидан ҳам муносиб эътироф этилмоқда. Хусусан, Жаҳон банки индексида Ўзбекистон гендер тенглик соҳасида дунёдаги энг тез ривожланаётган 5 та мамлакат қаторида қайд этилгани, очиқ гендер маълумотлар индексида энг яхши 20 та давлат қаторидан жой олгани бизга алоҳида мамнуният бағишлайди.

    Қадрли дўстлар!

    Биз Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, раҳбарлик қобилиятини ва тадбиркорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, уларга замонавий билим бериш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож аёлларнинг муаммоларини тизимли ҳал қилиш бўйича бошлаган катта ишларимизни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз.

    Зеро бугунги тарихий ўзгаришларнинг фаол иштирокчиси бўлаётган муҳтарама аёлларимиз – ортга қайтмас тус олган демократик ислоҳотларимиз ва жадал тараққиётимизни амалга оширишда бунёдкор куч, биз қураётган адолатли ва тинчликсевар, кўп миллатли ва фаровон мамлакатнинг мустаҳкам асосидир.

    Ўйлайманки, сизлар ушбу форумни ҳар икки йилда ўтказиладиган анъанавий мулоқот майдонига айлантириш бўйича таклифимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайсиз.

    Бугунги анжуман натижасида қабул қилинадиган Самарқанд декларацияси асосида келгусида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг “Осиё хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар фаоллигини ошириш тўғрисида”ги резолюциясининг қабул қилиниши барчамизнинг бу борадаги эзгу интилишларимизнинг ёрқин амалий ифодаси бўлади.

    Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга яна бир бор сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, форум ишига улкан муваффақият тилаб қоламан.

    13.05.2024, 23:35   Изоҳ (0)   2711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Аёлларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини, таъсирини кескин оширишга эътибор қаратиш зарур” — Танзила Норбоева

    13.05.2024, 18:02

    Хоразмда эр хотинининг бошига 17 марта болта билан уриб, ўлдириб қўйди 

    13.05.2024, 22:35

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    13.05.2024, 22:15

    Тошкентда Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши ўтказилди

    13.05.2024, 22:05

    Фарғонада 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди

    13.05.2024, 21:50

    Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилади

    13.05.2024, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.