Хоразм вилояти Шовот туманида эр хотинининг бошига 17 марта болта билан уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Олий суд “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 2023 йил 16 декабрь куни содир бўлган. Тунда эркак ҳеч бир сабабсиз уни аёли сеҳр-жоду қилиб келаётганини, шунинг учун кечалари ухлай олмаслигини айтиб, хотини билан жанжаллашган.
Жанжал вақти эркак болта билан 49 йилдан бери яшаб келаётган турмуш ўртоғининг бош қисмига 17 марта ва чап қўл учинчи бармоғига бир маротаба урган. Аёл оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳодисадан сўнг эр ўзини ҳам ўлдиришга уринган. Бироқ ходимлар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолган.
72 ёшли эр Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилди ва 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Изоҳ (0)