“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери Конференция Лигаси финалига чиқа олмагани ҳақида фикр билдирди. Англия клуби ярим финалда “Олимпиакос”га имкониятни бой берди (2:4, 0:2).
“Биз ўтган мавсум охирида Европа мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдик ва бу йил биз бундан завқ олдик, аммо ғалаба қозониш жуда қийин ва биз ривожланиш жараёнидамиз. “Олимпиакос” финалга чиқишга ҳақли эди. Биз ўз уйимизда дастлабки 90 дақиқада мағлуб бўлдик ва етарлича қаршилик кўрсата олмадик. Жамоа биринчи бўлимни яхши бошлади, ўйинни назорат қилди, аммо футболчилар аниқ ҳаракат қила олмади.
Биз Европа мусобақаларида узоқ вақт иштирок этмагандик ва бу бизга тажриба бўлди. Келаси йили яна қитъа мусобақаларида қатнашмоқчимиз. Албатта, бир оз ҳафсаламиз пир бўлди, лекин биз янада кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак”, — дея Эмери сўзларини келтирмоқда BBC.
Изоҳ (0)