UFC ва Riyadh Season ҳамкорлик бўйича келишувга эришди.
Турки ал аш-Шейхнинг сўзларига кўра, 2024 йилнинг охирида ёки 2025 йилнинг бошида UFC Саудия Арабистонида катта турнир ўтказади.
“Бу ҳамкорлик бозорга кучли чақириқ ташлайди. Мен боксни яхши кўраман, лекин Ар-Риёдни MMA оламидаги энг муҳим шаҳарлардан бирига айлантирмоқчиман. Биз UFC билан ажойиб ишларни амалга оширамиз”, — деди Riyadh Season раҳбари Турки аш-Шейх.
Шунингдек, аш-Шейх Riyadh Season UFC 306 турнирининг ҳомийси бўлишини ҳам маълум қилди.
Изоҳ (0)