• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди (фото)

    Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Гвинея-Бисау президенти Умару Сисоку Эмбало, Лаос президенти Тхонглун Сисулит ва Куба президенти Мигел Диас-Канел ҳам кузатди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кўплаб тарихий далил ва мисоллар Ўзбекистон халқи буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшганини яққол тасдиқлайди.

    Даҳшатли уруш бошланган биринчи кунларданоқ юртдошларимиз фашизмга қарши мардона курашга отланди. Ўша пайтда республикамиз аҳолиси 6,5 миллион кишини ташкил этган бўлса, шундан 1 миллион 950 мингдан ортиғи ёвуз душман билан юзма-юз бўлиб қонли жангларда иштирок этган. Бу ботир ва довюрак ўғлонларнинг 538 мингдан зиёди жанг майдонларида ҳалок бўлган. 158 минг нафардан кўпроғи бедарак кетган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 минг нафардан зиёди жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган. Жумладан, 301 нафар юртдошимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига, 70 нафари эса учала даражадаги “Слава” орденига сазовор бўлган.

    Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбекистонлик офицерлар орасидан ўнлаб генераллар, моҳир қўмондонлар етишиб чиққан.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон уруш йилларида фронт ортидаги мустаҳкам таъминот базасига айланди. Юртимиздан жанг майдонларига катта миқдорда қурол-яроғ, озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, палатка, парашют ва бошқа зарур маҳсулотлар юборилган. Уруш бўлаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга 170 дан ортиқ завод ва фабрика кўчириб келтирилиб, тезлик билан ишга туширилган. Ўзбекистон аҳолиси 1941-43 йилларда мудофаа фондига 475 миллион рублдан ортиқ маблағни, 22 миллион рубллик қимматбаҳо шахсий буюмларини ихтиёрий равишда топширгани ғалабани яқинлаштиришга яна бир муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўша суронли йилларда халқимиз гуманизм ва инсонийлик бобида ўзига хос тарихий мактаб яратди. Уруш алангаси ичида қолган ҳудудлардан кўчириб келтирилган, турли миллатга мансуб 1 миллион 500 мингга яқин инсонлар Ўзбекистондан паноҳ топди. Уларнинг орасида 250 мингдан зиёд етим болалар ҳам бор эди. Халқимиз уларга меҳр берди, сўнгги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрди.

    Халқимизнинг юксак жасорати ва бағрикенглигини тасдиқловчи ушбу тарихий далиллар халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Юртимизда Иккинчи жаҳон урушида жанг қилган ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган аждодларимизнинг жасоратини абадийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳар йили рағбатлантирилмоқда. Тошкент шаҳрида улкан Ғалаба боғи очилди, шу кунгача у ерга 2 миллион 200 минг нафардан зиёд зиёратчилар ташриф буюрди.

    Тадбирдан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан учун жонини фидо қилган турли миллатларга мансуб миллионлаб аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонларининг қаҳрамонлиги ва жасорати рамзидир.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентлар бир дақиқалик сукут билан аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

    Маросим якунида фахрий қоровул ва оркестр тантанали равишда саф тортиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аэропортда Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

    09.05.2024, 17:01   Изоҳ (0)   10798
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади

    08.05.2024, 23:20

    Ўзбекистон президенти Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди

    08.05.2024, 23:50

    Москвада Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашуви бўлиб ўтди

    09.05.2024, 07:20

    Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя, суғурта ва иш билан таъминлаш бўйича Хитой тажрибасидан фойдаланмоқчи

    09.05.2024, 15:10

    Сурхондарёда “афғон шамоли”, Қашқадарёда кучли шамол кузатилди

    09.05.2024, 14:43

    Олий таълимда ўқишга қабул ва грант ажратиш тизими ўзгармоқда. Асосий янгиликлар 

    09.05.2024, 14:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.