Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти Хитой инсон ресурслари ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари билан учрашди.
Агентлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув ижтимоий ҳимоя соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди.
Томонлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларини мустаҳкамлаш стратегиялари ва қашшоқликка барҳам бериш йўлларини муҳокама қилди. Ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка интилиш жамиятнинг барча аъзолари учун муносиб турмуш даражасини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш учун ишончли асос яратиши таъкидланди.
Томонлар Хитойнинг ижтимоий ҳимоя, суғурта ва иш билан таъминлаш бўйича тажрибаси ҳозирги кунда фаол ислоҳ қилинаётган Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя тизимини оптималлаштириш учун қимматли манба эканлигига келишиб олди. Иштирокчилар конструктив мулоқот давом этишига, ижтимоий хизматлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга умид билдирди.
Шунингдек, агентлик томонидан ишлаб чиқилаётган “Ижтимоий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш учун мутахассисларни жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш, агентлик ходимлари учун тренинглар ва ўқув семинарларини ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)