Улан-Батор шаҳрида 7 май куни Ўзбекистон ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришга, шунингдек, Мўғулистон президентининг 2024 йил июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифига алоҳида эътибор қаратилди.
Мўғулистон томони Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва қонунчилик соҳасини такомиллаштириш, миллий иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
Маданий-гуманитар ва туристик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)