Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё Кубогида 2-ўринни эгаллади.
Тимур Кападзе шогирдлари мусобақа финалида Японияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Ўзбекистон футболи тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган терма жамоа футболчиларининг ҳар бирига 30 минг доллардан мукофот пули берилган.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе шогирдлари Олимпиадада C гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон U-23 термаси гуруҳда Испания, Доминикан ва Миср каби терма жамоалар билан баҳс олиб борадиган бўлди.
Изоҳ (0)