Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб ўйинида “ПСЖ” ва “Боруссия Д” жамоалари 7 май, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида меҳмонлар футболчиси Матс Ҳуммелс топилди.
Матс Ҳуммелс Чемпионлар Лигаси плей офф босқичида гол урган энг кекса германиялик ҳисобланади.
“Боруссия” Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финалида “ПСЖ”ни мағлуб этди (1:0) ва финалга йўл олди. Ягона гол 50-дақиқада Матс Ҳуммелс томонидан киритилди.
У Чемпионлар Лигаси плей офф босқичида гол урган энг кекса немис футболчисига айланди. Ҳозирда у 35 ёш-у 143 кунлик.
Шунингдек, у Чемпионлар Лигаси ярим финалида гол урган энг кекса футболчи Райан Гиггз (37 ёш-у 148 кун) ва Эдин Жекодан (37 ёш-у 54 кун) кейин учинчи ўринни эгаллади.
Ҳуммелс “Боруссия” сафида Чемпионлар Лигасидаги сўнгги голини 11 йил олдин – 2013 йилда “Шахтёр” дарвозасига киритган эди.
Финалга йўл олган “Боруссия”нинг рақиби бугун, 8 май куни ҳал бўлади. “Реал” ҳамда “Бавария” клуби ғолиби немис клуби билан тўқнаш келади.
Изоҳ (0)