Ҳиндистондаги Индира Ганди халқаро аэропортида 5000 грамм олтинни ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган икки нафар ўзбекистонлик тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Деҳли Божхона хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Дубайдан келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аэропорт божхона кўригидан ўтказилган. Натижада улар 3,16 миллион рупийлик (37,8 минг доллар) олтинни ноқонуний олиб киришга урингани аниқланган.
Фуқаролар Божхона ходимлари томонидан қўлга олинган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2023 йил апрель ўрталарида Ҳиндистонда Индира Ганди аэропортидан 3,2 килограмм олтинни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик эркак ушланган эди. Ўзбекистон фуқароси Дубай рейсини амалга ошириш учун Чандигарҳ аэропортига қочиб кетган пайти қўлга тушган. Август ойида эса Ҳиндистон аэропортида саккиз нафар ўзбекистонлик 5 кило тилла занжирлар билан қўлган тушганди.
Изоҳ (0)