Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Ж.Б. ўз уйида тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда учта тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан тўғри улаб, 103,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ пойтахтда электр энергиясига ноқонуний тарзда уланиб, 1,5 миллиард сўмлик зарар етказган майнинг ферма аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Жиззахда иккита майнинг ферма давлатга салкам ярим миллиард сўм зарар етказгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)