Россиянинг бир нечта компаниялари Euroclear депозитларининг C тоифадаги ҳисобварағидан ўз маблағларини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “Ведомости” хабар берди.
“Росбанк”, “Газпром”нинг шўба корхонаси бўлган Leader, “ВЕБ.РФ” судда ғалаба қозонганидан кейин пул маблағларини қайтаришда муваффақиятга эришди, — дея таъкидлайди нашр.
“Росбанк”нинг ҳуқуқий масалалар бўйича директори Александр Кудрявцев мазкур маълумотни тасдиқлаган.
“Ведомости”га кўра, ҳакамлик судлари Euroclearъга қарши тўртта даъвони қаноатлантирган — “Росбанк”, Leader, МTS Bank ва “Банк Санкт-Петербург”, якка тартибдаги инвестор томонидан Euroclearъга қўйилган яна бир даъво эса умумий юрисдикция суди томонидан қаноатлантирилган.
Бу ишлар бўйича жами 18,4 миллиард рубль (тахминан 187,4 миллион евро) қўлга киритилиши мумкин.
Маълумот учун, Бельгияда жойлашган Euroclear депозитарийсида Россия-Украина уруши туфайли жорий этилган санкциялар натижасида музлатилган Россия активлари сақланади.
Изоҳ (0)