Ўзбекистон ва Жибути дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 май куни ушбу давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди. Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибутининг БМТдаги доимий вакили Моҳамед Дуалеҳ имзолаган.
Шарқий Африкада жойлашган ушбу давлат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат ҳисобланади. 19 март куни Ғарбий Африкада жойлашган Гамбия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлганди.
Изоҳ (0)