Тошкент шаҳридаги иккита кўча транспорт воситаларининг ҳаракати учун қисман ёпилди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
Шу ишлар доирасида, пойтахтнинг Бинкат кўчаси тўлиқ, Рихсилий кўчаси 2024 йил 12 январь соат 10:00 дан 14 январь 21:00 гача қисман ёпилди.
Ҳаракат Рихсилий кўчасида йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, — дейилади хабарда.
Август охирларида Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Якуб Колас кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)