Польшанинг Померания воеводалигидаги (вилояти) ёнилғи қуйиш шохобчаси ёнидан Иккинчи жаҳон уруши давридаги авиабомбалар топилди. Оқибатда ҳукумат икки мингга яқин одамни эвакуация қилмоқда. Бу ҳақда RMF хабар берди.
Сапёрлар қуруқликдаги авиабомбаларнинг аниқ сонини билиш мақсадида бир нечта текширувлар ўтказган. Қазиш ишлари олиб борилган ҳудуд полиция ходимлари томонидан қўриқланган. Сапёрлар бомбани зарарсизлантиришни режалаштирган.
Шу сабабли Дембогуж ва Казимижа аҳолисини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Сапёрлар ўқ-дориларни портлатишга икки соат вақт сарфланишини айтган, шундан сўнг маҳаллий аҳоли ўз уйларига қайтиши мумкин.
Кенг кўламли эвакуацияга бомба ёнилғи қуйиш шохобчаси яқинида жойлашгани сабаб бўлмоқда. Иккинчи жаҳон уруши пайтида портламай қолган снарядлар вақти-вақти билан жанглар кечган ёки бомбардимон қилинган барча мамлакатларда топилади.
Изоҳ (0)