UFC Арман Сарукянни дисквалификация қилиши мумкин.
Арман UFC 300 турнирида Чарльз Оливейрага қарши жангдан сўнг чиқиб кетаётган вақтда уни ҳақорат қилган мухлисга зарба берганди. Кейинроқ мухлис бунинг учун узр сўраган, Сарукян эса унга UFC 303 турнирига чипта олиб беришга ваъда берган.
Бироқ Сарукян ушбу ҳолат учун гонорарининг бир қисмидан маҳрум бўлган. Энди эса 30 апрель куни Невада штатида Атлетика комиссияси йиғилиш ўтказади ва унда Арманнинг иши кўриб чиқилади.
“Балки жаримага тортилар. Дисквалификация қилиниши ҳам мумкин. Қарор ўша куни қабул қилинади”, — дейди Арман Сарукяннинг менежери Саид Абдураҳмонов.
Арман UFC 300 турнирида Чарл Оливейрани очколар ҳисобига мағлуб этганди.
Аввалроқ Ислом Махачевнинг менежери доғистонлик жангчи Сарукянга қарши октагонга чиқишни режалаштираётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)