Forbes журнали дунёнинг энг яхши промоушенлари рейтингини эълон қилди.
Унга кўра UFC рейтинг етакчисига айланди. MMA промоушенининг бозор нархи 11,3 миллиард долларни ташкил этади.
Иккинчи ўринни эса рестлинг-шоулар ташкил этадиган WWЕ ташкилоти (6,8 миллиард доллар) эгаллади. Учинчи ўринни ҳам рестлинг промоушен бўлган AEW (2 миллиард доллар) эгаллаган.
Шунингдек, One-Championship MMA промушени (1,3 миллиард), Matchroom Boxing (850 миллион доллар) каби промоушенлар кучли бешликни якунлаб берган.
Top-Rank Boxing эса 630 миллион долларга баҳоланган.
Изоҳ (0)