АҚШ Давлат департаментининг араб тили бўйича матбуот котиби президент Жо Байден администрациясининг Ғазо борасидаги сиёсатига қўшилмагани учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда Аl Аrabiya хабар берди.

Ҳала Рҳаррит, шунингдек, Дубай минтақавий медиа маркази директори ўринбосари бўлган ва 2006 йилда Ташқи ишлар хизматига сиёсий ходим сифатида қўшилган.
“2024 йил апрель ойида АҚШнинг Ғазо секторидаги сиёсатига қарама-қаршиликда 18 йиллик муносиб хизматимдан сўнг истеъфога чиқдим. Қурол эмас, дипломатия. Тинчлик ва бирдамлик кучи бўлинг”, — деб ёзган Рҳаррит ўзининг LinkedIn саҳифасида.
Давлат департаменти сайтида Рҳаррит “дипломатияга, мулоқот ва тушуниш орқали тўсиқларни йўқ қилишга иштиёқи борлиги” келтириб ўтилган.
Рҳаррит АҚШ Исроилнинг Ғазо секторини бомбардимон қилишини қўллаб-қувватлаганини танқид қилгани учун лавозимидан кетган АҚШ дипломатларининг охиргиси бўлди.
Давлат департаментининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича бюроси директори бўлган Жош Пол октябрь ойида истеъфога чиққанди. У Оқ уйнинг Исроилни қурол-яроғ билан таъминлаш қарорига қўшилмаслигини айтган.
Изоҳ (0)