Ушбу йўлланмани Расулжон Абдураҳимов тақдим этди. Халқаро гимнастика федерацияси спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичларининг якунига кўра Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетлар номини эълон қилди.
Унга кўра, ўзбекистонлик Расулжон Абдураҳимов параллел брус йўналишидаги муваффақиятли иштироки орқали фаолиятидаги иккинчи Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Расулжон Абдураҳимов 2020 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпиада қатнашчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни спорт курашлари бўйича Қирғизистонда якунланган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 4 та Олимпиада йўлланмасини нақд қилган эди.
Изоҳ (0)