Ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаев ўз фаолиятида иккинчи бор Олимпиада иштирокчисига айланди.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси делегацияга Париж-2024 Олимпиадасининг навбатдаги йўлланмасини тақдим қилди. Қирғизистонда ўтаётган лицензион мусобақада эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев -57 кг вазн тоифасининг финалига етиб келди.
Ушбу натижа ўзбекистонлик спортчига иккинчи бор Олимпия ўйинлари лицензиясини тақдим қилди. Мусобақада Ғуломжон Абдуллаевдан ташқари қуйидаги спортчилар ҳам Олимпиада йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда:
- -65 кг: Умиджон Жалолов;
- -74 кг: Бекзод Абдураҳмонов;
- -97 кг: Магомед Ибрагимов;
- -125 кг: Ҳасанбой Раҳимов.
Эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев Токио-2020 Олимпиадасида чорак финал баҳсида россиялик спортчига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган.
Изоҳ (0)